МДҲ Ҳукумат раҳбарлари терроризмга қарши курашиш бўйича келишувга эришди
Айни кунларда пайдо бўлаётган таҳдид ва муаммоларга қарши туриш мақсадида, МДҲ доирасида терроризмнинг турли кўринишларига, экстремизмнинг пайдо бўлиши, шунингдек уни молиялаштиришга қарши кураш бўйича аъзо давлатлар ўртасида маълумот алмнашинуви йўлга қўйидиши муҳокама майдонида бўлди.
Аъзо давлатлар ўртасида тегишли идора ва ташкилотлараро маълумотларни алмашиш, унинг ҳуқуқий асослари, хабар алмашинувида халқаро ва миллий қонунчилик тизимига путур етказмаслик ҳолатлари ўрганилмоқда. Шунингдек, мазкур ташаббус доирасида ваколатли идора ва ташкилотларнинг ўзаро маслаҳатлашувини йўлга қўйиш имкониятлари ўрганилмоқда.
МДҲ маконида терроризм ва экстремизм ҳаракатларини молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш аъзо давлатлар антитеррор маркази ихтисослаштирилган маълумотлар омбори орқали аниқланади.
Мавзуга оид
20:22 / 09.10.2024
Россияда ўтказилган МДҲ саммитида қатор ҳужжатлар имзоланди
18:54 / 09.10.2024
Имомали Раҳмон МДҲ фаолиятида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
20:50 / 08.10.2024