19:20 / 03.11.2017
168538

МИБ томонидан мусодара этилган мол-мулк аукционга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мусодара этилган қатор моддий бойликларни онлайн аукционга қўйди.

Хусусан, МИБ «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон майдонининг шарқий томонидаги 13А-уй аукционга қўйилди. У 431 357 000 сўмга баҳоланди.

Фото: e-auksion.uz

Андижонда эса С.Зунунов кўчаси 7-уй 2 638 416 000 сўмга баҳоланди. Шунингдек, Spark ва Malibu автомобиллари ҳам аукционга қўйилди, уларнинг нархи мос равишда 56 032 696 сўм ҳамда 70 945 600 сўмга баҳоланди.

Фото: e-auksion.uz
Фото: e-auksion.uz
Фото: e-auksion.uz

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27-июлида Ўзбекистон Республикаси президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилди ва суд ҳужжатлари ҳамда бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина шу Марказнинг «Э-ИЖРО АУКЦИОН» ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилиши белгилаб қўйилди.

Ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар ўтказиш www.eauksion.uz сайти орқали амалга оширилади.

Top