Спорт | 16:20 / 06.11.2017
6681
1 дақиқада ўқилади

«Вест Ҳэм» мураббийсиз қолди

Фото: Премьер лига

«Вест Ҳэм Юнайтед» бош мураббийсиз қолди. Клуб матбуот хизмати Славен Билич жамоани тарк этгани ҳақида расман маълум қилди.

«Болғачилар» жамоаси АПЛда кейинги 4 турда ғалаба қозона олмади ва айни вақтда 9 очко билан хавфли ҳудудда қолмоқда. 

Ушбу хорватиялик мутахассис ўрнини Дэвид Мойес эгаллаши кутилмоқда. Лондон клуби раҳбарияти шотландиялик мураббий билан музокаралар бошлаган. Мойеснинг охирги жамоаси «Сандерленд» бўлганди.

54 ёшли мутахассис билан мавсум охирига қадар шартнома тузилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид