08:46 / 23.02.2019
5627

АПЛ. «Уотфорд» меҳмонда 5 та гол урди, «Вест Хэм» 5 та ўйиндан сўнг ғалаба қозонди

Фото: Simon Galloway/PA

23 февралга ўтар кечаси Англия Премьер-Лигасида 27-тур ўйинлари бошланди. Аслида давом эттирилди десак ўринли бўлади, чунки эртага Англия Лига Кубоги финалида ўйнайдиган «Манчестер Сити» 7 февраль куни «Эвертон»га қарши ўйнаб 27-турни бошлаб берганди.

27-турда аутсайдерлар қаторида бораётган «Фулхэм» Лондоннинг бошқа жамоаси «Вест Хэм» меҳмони бўлди ва 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Раньери шогирдлари 3-дақиқадаёқ Райан Бабелнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишганди, лекин «Болғачилар» Хавьер Эрнандес, Исса Диоп ва Майкл Антонионинг голлари эвазига ғалаба қозонишди – 3:1. Таъкидлаш керак, «Вест Хэм» барча ўйинларда 5 та ўйиндан буёг ғалаба нима эканини билмаётганди.

Турнинг яна бир қизиқарли ўйини Кардиффда ўтказилди. Уэльсда шу куни «Уотфорд» меҳмон бўлди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Арилар» сафида Жерар Деулофеу хет-трик қайд этган бўлса, жамоа сардори Трой Дини иккита гол урди. Мезбонлар сафида Сол Бамба битта гол билан жавоб бера олди холос.

Бугун 27-турнинг яна 4 та ўйини ўтказилади:
«Бёрни» – «Тоттенҳэм» 17:30
«Борнмут» – «Вулверхэмптон» 20:00
«Ньюкасл» – «Ҳаддерсфилд» 20:00
«Лестер» – «Кристал Пэлас» 22:30

Англия чемпионати
27-тур

Кардифф – Уотфорд 1:5
Голлар:
 Деулофеу (18, 61, 63), Дини (73, 90) – Бамба (82).
Кардифф: Этериж, Манга, Моррисон, Бамба, Бакуна, Артер, Роллс (Мендес-Лэйнг, 67), Беннетт, Патерсон, Ньяссе (Зохоре, 71), Мерфи (Хойлетт, 56).
Уотфорд: Фостер, Янмат, Мариаппа, Кэткарт, Мазина, Дукуре, Капу (Клеверли, 79), Хьюз, Перейра (Кина, 71), Деулофеу (Грэй, 86), Дини.
Огоҳлантиришлар: Капу (30), Перейра (55), Патерсон (85).

Вест Ҳэм – Фулҳэм 3:1
Голлар:
 Эрнандес (29), Диоп (40), Антонио (90) – Бабел (3).
Вест Ҳэм: Фабианьски, Сабалета (Фредерикс, 46), Диоп, Огбонна, Крессуэлл, Райс, Антонио, Нобл, Снодграсс, Фелипе Андерсон (Лансини, 76), Эрнандес (Арнаутович, 64).
Фулҳэм: Рико, Одои, Нордтвейт, Рим, Брайен, Кэрни, Чемберс, Сери (Замбо-Ангисса, 46), Сессеньон (Маркович, 46), Бабел, Митрович.
Огоҳлантиришлар: Брайен (45), Лансини (83).

Top