Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнободда 300 долларга 14 грамм марихуана сотган шахс ушланди
2017 йилнинг 3 ноябрь куни соат тахминан 12:00ларда, ички ишлар органлари ходимлари томонидан Яшнобод туманида жойлашган қурилиш моллари дўкони олдида ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида, фуқаро 1976 йилда туғилган Ш.Н. 300 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар эвазига оғирлиги 14,27 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сотганлиги аниқланиб ушланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
13:37 / 06.10.2025
Тошкентда Махтумқули кўчасининг бир қисми қарийб бир ойга ёпилди
23:16 / 25.08.2025
Тошкентнинг Оҳангарон шоҳкўчасида пиёдалар учун 4 та йўлўтказгич қурилади
19:57 / 14.04.2025
Тошкентнинг Яшнобод туманида океанариум қурилади
23:25 / 26.02.2025