Тошкентнинг Яшнобод туманида океанариум қурилади
Ушбу океанариум Чирчиқ дарёси бўйидаги 20 гектар майдонни эгаллайди. Ёнида савдо-меҳмонхона мажмуаси ҳам қурилиб, уларда жами 1 минг 600 та иш ўрни очилади.

Шавкат Мирзиёев 14 апрел куни туризм ва бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
Шу йил 9 апрелда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти, ажойиб табиатидан фойдаланиб, сайёҳларни ҳозиргидан 2-3 карра кўпайтириш мумкинлигини таъкидлаган эди.
Шундай хушманзара жойлардан бири – Бўстонлиқдаги «Чорвоқ дарвозаси» мажмуаси. Президент ўтган йили декабрда унинг қурилишини бориб кўрган эди, яқинда лойиҳанинг биринчи босқичи очилди. Мажмуада 16 та кўп қаватли уй, 3 та меҳмонхона, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, кафе ва ресторанлар, банк офиси, автотураргоҳ бўлади. Бинолар тепасига қуёш панеллари ўрнатилади.
Тақдимотда мажмуанинг кейинги босқичларини қуриш, сайёҳлар учун жозибадорлигини ошириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди. Уни арзон ва экологик тоза энергия билан таъминлаш учун Чирчиқ дарёсида кичик гидроэлектрстанция барпо этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Яна бир лойиҳа Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида океанариум қуришга қаратилган. Чирчиқ дарёси бўйида 20 гектарда мўлжалланган ушбу океанариум сайёҳларни жалб этадиган яна бир маскан бўлади. Ёнида савдо-меҳмонхона мажмуаси ҳам қурилиб, уларда жами 1 минг 600 та иш ўрни очилади.
Шунингдек, Яккасарой туманида турар жой ва ишбилармонлик маскани барпо этиш мўлжалланган. Унда кўп қаватли уйлар, боғча ва мактаблар, спорт ва соғломлаштириш масканлари, меҳмонхона ва савдо офислари бўлиши кўзда тутилган.
Президент лойиҳаларнинг ҳуқуқий, молиявий жиҳатлари ҳамда инфратузилма масалаларини ҳар томонлама ўйлаб, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Мутасаддиларга сифат ва муддатни аниқ белгилаб, бажарилишини назорат қилиш топширилди.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Махсус трибунал 20 нафар россиялик амалдор устидан терговга тайёргарлик кўрмоқда
Жаҳон | 19:16
-
Ҳарвард университети Трамп маъмуриятини судга берди
Жаҳон | 18:37
-
Солиқдан қочган тадбиркор илк марта қўлга тушганида зарарни қоплаб, енгиллик олиши мумкин
Иқтисодиёт | 18:13
-
Хитойда коррупцияга қарши курашишга масъул амалдор пора олишда айбланмоқда
Жаҳон | 17:44
Мавзуга оид

13:23
Шавкат Мирзиёев ҳоккейчилар ва енгил атлетикачиларни ютуқлари билан табриклади

08:05
Биринчи чоракда қарийб 9 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирилди

16:14 / 21.04.2025
Шавкат Мирзиёев Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

15:51 / 21.04.2025