Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самолёт йўловчиси салонда 2 килограмм олтинни унутиб қолдирди
Ҳиндистоннинг Мадурай шаҳрига учиб келган Air India авиакомпанияси самолёти салонидан оғирлиги икки килограммни ташкил қилувчи иккита олтин ёмбиси топилди. Бу ҳақда Times of India нашри хабар тарқатган.
Газетанинг маълумотларига кўра, санитария назорати ходимлари ёмбиларни сешанба куни топишган. Олтин ўриндиқлардан бирининг тагида бўлган қутқарув жилетига яшириб қўйилган.
Маҳаллий ҳукумат ҳисоб-китобларига қараганда, ёмбилар қиймати 77 минг доллардан (беш миллион рупий) кўпроқни ташкил этиши мумкин.
Айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари қимматбаҳо металлни олиб ўтишга уринган контрабандачининг шахсини аниқлашмоқда, деб хабар берган Hindustan Times газетаси.
Мавзуга оид
14:26
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
18:43 / 26.05.2026
Ярим йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон олтин экспортини қайта тиклади
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
23:50 / 19.05.2026