Жаҳон банки вакили Ўзбекистондаги инвестицион муҳитни яхшилашга доир тавсиялари билан бўлишди
Жаҳон банкининг савдо ва рақобатбардошлик соҳасидаги глобал амалиётлари етакчи иқтисодчиси Штефка Славова Ўзбекистондаги инвестицион муҳитни яхшилаш борасида қатор таклифлар киритди. KUN.UZ мухбири Ўзбекистонда инвестицион муҳитни яхшилашга бағишланган халқаро давра суҳбатида бўлиб, шу ҳақида хабар берди.
Славова ўз сўзи аввалида Ўзбекистонга илк бор 8 йил аввал келгани ва ўша вақтларга таққослаганда ҳозирда Ўзбекистоннинг позицияси анча яхшиланганини таъкидлади. Бунга далил сифатида мамлакатнинг Doing Business рейтингида энг илғор ривожланаётган 10 мамлакат қаторига кирганини келтирилди. Штефка Славова Ўзбекистон географик жиҳатдан ривожланган мамлакатлардан анча узоқда жойлашган бўлишига қарамай, илғор тараққий этаётганига урғу берди.
Жаҳон банки вакили ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда соҳада мавжуд муаммоларга ҳам тўхталиб ўтиб, бу борада қилиниши керак бўлган ишларга доир тавсиялари билан бўлишди. Тавсиялар қуйидагилардан иборат:
1. Лицензия бериш жараёнларини янада соддалаштириш;
2. Инвестиция киритишни фаоллаштириш;
3. Инвестицияларнинг ҳудудларга кириб бориши;
4. Хусусий секторни янада фаоллаштириш;
5. Қўшни мамлакатлар билан савдо алоқаларини кенгайтиришни тезлаштириш;
6. Қурилиш ишларига рухсат олишни соддалаштириш;
7. Электрон ҳужжатларни кўпроқ қўллаш (вақтни тежайди);
8. Вилоятлар ва туманларда бизнес юритиш ишларини баҳолаш тизимини фаол йўлга қўйиш.
Мавзуга оид
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
17:27 / 06.11.2024