Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жарима электр тармоқлари корхонаси томонидан қопланди
Элликқалъа тумани Бўстон шаҳар М.Юсуф кўчасида истиқомат қилувчи Ш.М. Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа туман бўлими ходимлари томонидан истеъмолчи хонадонининг электр ҳисоблагичи тамғаланмаганлиги сабабли жарима ёзилганидан норозилигини билдириб, туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси матбуот ва ахборот сектори.
Норозилик сабаби - ТЭТК ходими хонадонга яқинда янги ҳисоблагич ўрнатган, лекин ўша пайтда ҳисоблагични тамғалаш тугул бу бўйича хонадон эгасини огоҳлантирмаган.
Ушбу масалага аниқлик киритиш учун жамият ҳамда Элликқалъа туман ЭТК ходимлари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди. Жараёнда истеъмолчи хонадонига ёзилган жарима, Элликқалъа ТЭТК ходимининг масъулиятсизлиги оқибатида юзага келгани аниқланди. Жамият томонидан истеъмолчига жаримасини қоплаш учун Элликқалъа ЭТКдан жами 450 000 сўм пул ундириб берилди.
Мавзуга оид
11:53 / 09.01.2026
Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилмоқда
15:41 / 07.01.2026
Диверсия туфайли Берлинда 25 500 квартира электрсиз қолмоқда
11:33 / 06.01.2026
Берлин блэкаути: ҳокимият кабел ёқиб юборилишини “сўл терроризм” деб атади
00:25 / 29.12.2025