Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбeкистон делегацияси Испанияга жўнаб кетди
2017 йилнинг 12-15 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Испания Қироллигида бўлади.
Ташриф дастурига биноан Испания Сенати, Ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазирлиги, Иқтисодиёт, саноат ва рақобат вазирлиги ҳамда Савдо палатаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилади.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Ўзбекистон-Испания бизнес-форумида ва бошқа биргаликдаги тадбирларда иштирок этишади ва қиролликнинг етакчи компаниялари вакиллари билан алоҳида учрашувлар ўтказишади.
Ташриф доирасида иқтисодиёт, саноат ва транспорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
08:04 / 13.05.2026