Жаҳон | 12:30 / 13.11.2017
9597
2 дақиқада ўқилади

Киберқуролни ўғирлатиш МХА "пойдеворига болта урди" – ОАВ

Фото: The New York Times

АҚШнинг Миллий хавфсизлик агентлиги 2016 йилги хакерлар хуружи ва уларнинг бир нечта зарарли дастурларни ўғирлаганларидан сўнг инқирозни бошдан кечирмоқда. МХА бу дастурлардан электрон қурилмаларга дунё тармоқларига киришда фойдаланган, деб ёзади The New York Times нашри.

Shadow Brokers хакерлар гуруҳи МХАдан ўмарган дастурий таъминот кодларини эълон қилди.  Бу код кейинчалик бутун дунёдаги компьютерларга зарар етказган вирусларни ишлаб чиқишда қўлланилди.МХА бу вазиятга изоҳ берганича йўқ, аммо газетанинг фикрича, ўғирланган киберқурол агентликка тегишли бўлгани исботланган. Бунда нашр агентлик ходимларига таянган.

"Агентликнинг ҳозирги ва собиқ раҳбарлариниг айтишича, Shadow Brokers хакерларининг 2016 йили бошланган хуружлари МХА учун оғир оқибатларга олиб келди. Агентликнинг қудратли куберқуролни ҳимоя қилиш қобилиятини йўққа чиқарди. Бундан ташқари, агентлик миллий хавфсизлик учун нақадар қадрли эканини намойиш этди. Рақибларнинг компьютер тармоқларини бузиш борасида жаҳон етакчиси бўлган агентлик ўз тармоғини ҳимоя қила олмади", — деб ёзади газета.

Нашрга кўра, ҳужжатларнинг ўғирланишини "МХАни ларзага солган зилзилага қиёслаш мумкин". Тахминларга кўра, Shadow Brokers хакерлари етказган зарар МРБ ва МХАнинг собиқ ходими Эдвард Сноуден етказган талофатдан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Чунки у оммавий кузатиш дастурининг номини ошкор қилган эди. Бу хакерлар эса, дастурий таъминотлар кодини эълон қилиб, улардан учинчи томон фойдаланишига имкон яратди. 

Аммо ҳозирча, МХА собиқ ходимига кўра, Америка ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари хакерларни топа олгани йўқ. 

Мавзуга оид