Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конгода поезднинг фалокатга учраши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди
Иллюстратив фото: wdef.com
Конго Демократик Республикасининг жануби-шарқида поезднинг фалокатга учраши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди, 26 киши жароҳат олди. Бу ҳақда 12 ноябрда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳукумат қурбонлар сони ошиши мумкинлигини айтмоқда, чунки авариядан кейин поезддаги 13 та вагондан 11 тасида ёнғин чиққан, уларнинг баъзиларида ёқилғи бўлган. Жабрланганлар олиб борилаётган шифохона воқеа жойидан 30 км узоқда жойлашгани сабаб жабрланувчиларни ташишда транспорт билан боғлиқ муаммолар вужудга келган.
Конго миллий темир йўл компаниясига қарашли поезд Конгонинг Лубумбаши шаҳридан Анголанинг Луэна шаҳрига одамлар ва юкларни олиб кетаётган бўлган. Фалокат сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:54 / 24.05.2026
Конгода Эбола эпидемияси сабабли авиақатновлар тўхтатилди
21:30 / 19.05.2026
Конгода Эбола вирусидан вафот этганлар сони 131 нафарга етди
15:09 / 17.05.2026