Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коста-Рика ва Япония яқинида зилзилалар қайд этилди
Коста-Рика соҳиллари яқинида 6,8 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШнинг геологик хизмати маълум қилган.
Зилзила маркази Паррита кантонидан жануб томон 16 км узоқликда қайд қилинган. Унинг ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган. Таъкидланишича, цунами хавфи йўқ. Қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумот берилмаган.
Шунингдек, 13 ноябрь эрталаб Япония соҳиллари яқинида, Тинч океанида 5,7 магнитудали зилзила қайд қилинган. Бу ҳақда Япония метеохизмати маълум қилди.
Метеохизмат маълумотларига кўра, Хонсю оролининг шимолидаги бир қатор префектуралар ва Хоккайдо ороли шимолида Японияда зилзилаларни ўлчаш учун қўлланувчи 7 баллик тизим бўйича 2 баллик зилзилалар қайд қилинган. Бундай кучдаги зилзилалар деярли сезилмайди. Цунами хавфи йўқлиги маълум қилинган.
Мавзуга оид
22:40 / 06.01.2026
Япониядаги аукционда туна балиғи миллионлаб долларга сотилди
10:08 / 26.12.2025
Япония 17 та қон қуйиш муассасасига замонавий ускуналарни етказиб беради
10:53 / 25.12.2025
Япония Марказий Осиёда 3 триллионлик янги лойиҳаларни режалаштирмоқда
19:14 / 21.12.2025