Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар октябрда энг кўп излаган смартфон номи маълум
"Яндекс" компанияси матбуот хизмати маълумотларга кўра, ўзбекистонликларнинг мобиль телефонлар бўйича сўрови таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, октябрда Ўзбекистон аҳолиси Яндексда кўпроқ янги iPhone X’ни излашган. Бу ҳақда Mobinfo.uz хабар бермоқда.
Рўйхатнинг иккинчи ўрнидан Xiaomi Redmi 4X смартфонни жой олди – у Ўзбекистонда 2017 йилдаги энг кўп сотилувчи қурилмадир. Шунингдек, iPhone’нинг аввалги моделларига ҳам қизиқиш ошган. Samsung смартфонлари ҳам ёддан чиқарилмаган, улар ҳам топ-ўнталикка кирди.
Ўзбекистон фуқаролари Яндексда октябрь ойида энг кўп излаган смартфонлар топ-ўнлиги:
1. iPhone X
2. Xiaomi Redmi 4X
3. iPhone 8
4. Samsung Galaxy S8
5. iPhone 7
6. iPhone 6
7. Samsung Galaxy S7
8. Samsung Galaxy J5
9. iPhone 5s
10. iPhone 5.
Мавзуга оид
02:44 / 28.12.2025
Honor вентиляторли ва улкан батареяли смартфонларини тақдим этди
15:29 / 24.12.2025
10 000 мА·соат, вентилятор ва флагман чип: Honor Win нимаси билан шов-шув бўлмоқда?
20:27 / 08.12.2025
Смартфон туфайли болаларда депрессия ва семизлик ривожланиши мумкин – тадқиқот
23:08 / 07.12.2025