15:00 / 14.11.2017
15937

«Қримда татарларни таъқиб қилиш кучайди» - ҳуқуқ ҳимоячилари

Фото: Цензор.НЕТ

Қримда ҳукумат қрим татарларини таъқиб қилишни кучайтирди, бу ярим оролда ўзгача фикрлайдиганларни «босиб қўйиш» мақсадида қилинмоқда. Бу ҳақда сешанба, 14 ноябрь куни Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти хабар берган.

«Қримда Россия ҳукумати қрим татарларини, улар 2014 йилда Россия томонидан босиб олинишидан сўнг мухолиф позицияда бўлаётгани туфайли доимий равишда таъқиб қилмоқда. У (Россия) фаол қрим татарларини экстремистлар ҳамда террорчилар каби кўрсатмоқда, кўпчиликни қочишга мажбур қилди ҳамда қолишга қарор қилганлар ўз фикрларини эркин билдира олмасликлари учун шароитлар яратди», - дея маълум қилган Human Rights Watch’нинг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича директори Ҳью Уильямсон.

Ҳуқуқ ҳимоячилари таъқиб қилишнинг аниқ ҳолатлари, хусусан, Россияда ҳукуматнинг рухсати талаб этилмайдиган ягона норозилик «намойиши» саналувчи – бир кишилик пикетлар учун қўлга олишлар ҳамда жаримага тортишларни кўрсатиб беришган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, 2015 йилдан бери Россия ҳукумати камида 26 кишини радикал ҳаракатларга алоқадорликда айблаб ҳибсга олди, дея эслатади Human Rights Watch. 

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг қайд этишича, Россия истилочи-давлат сифатида «Қримда истило бошланишига қадар амалда бўлган қонунларни ҳимоя қилиши лозим».

Top