Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров: Россия Киевга “тизимли зарбалар”ни бошлайди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида Москва Киевдаги объектларга “тизимли ва изчил зарбалар” берилишини маълум қилди.
Фото: РИА Новости
Россия ТИВ хабарига кўра, Лавров ушбу мулоқотни президент Владимир Путин топшириғи билан ўтказган. У АҚШ томонига Киевдан америкалик дипломатик ходимларни эвакуация қилиш бўйича аввал берилган тавсияни эслатган.
Баёнотда айтилишича, Россия Қуролли кучлари Киевда Украина армияси эҳтиёжлари учун фойдаланилаётган объектлар ҳамда “қарор қабул қилиш марказлари”га қарши ҳужумларни бошламоқда.
Шу билан бирга, Лавров 2025 йил август ойида Анкорижда АҚШ таклифи билан эришилган келишувларни ҳам эслаб ўтган. Россия томонига кўра, Европа ва Киев мазкур келишувларни издан чиқармоқда.
АҚШ Давлат департаменти эса Рубио ва Лавров ўртасидаги суҳбат тафсилотларини ошкор қилмади. Вашингтон фақат томонлар Украинадаги уруш, икки томонлама муносабатлар ва Эрон масаласини муҳокама қилганини маълум қилди.
Аввалроқ Россия Киевга оммавий ракета ва дрон ҳужумлари уюштиргани хабар қилинган эди. АҚШнинг Киевдаги элчихонаси ҳам хавфсизлик бўйича огоҳлантириш эълон қилиб, америкалик фуқароларни эҳтимолий йирик ҳаво ҳужумларига тайёр туришга чақирган.
Мавзуга оид
09:05
Россиядаги ватандош маҳбуслар Ўзбекистонда жазо ўташни сўради
23:10 / 25.05.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 12 баробар оширилиши кутилмоқда
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
20:32 / 25.05.2026