Жаҳон | 17:45 / 14.11.2017
16565
1 дақиқада ўқилади

Москвада "Таблиғи Жамоат" раҳбарлари ва аъзолари қўлга олинди

Фото: Россия махсус хизмати

Россия махсус хизмати "Таблиғи Жамоат" экстремистик ташкилотининг 69 нафар раҳбар ва аъзоларини қўлга олди. Минтақавий гуруҳга Марказий Осиёдан келган фуқаролар раҳбарлик қилган. Бироқ гуруҳга россияликлар ҳам аъзо бўлган. Федерал хавфсизлик хизматининг қўшимча қилишича, "Таблиғи Жамоат" аъзолари яширинишга ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қаршилик кўрсатишга уринган. 

Экстремистлардан тақиқланган адабиётлар, алоқа воситалари ва электрон маълумот сақлагичларни мусодара қилишган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. 

"Таблиғи Жамоат" 1926 йили Ҳиндистонда ташкил этилган. 2009 йили Россия Олий суди уни экстремистик ташкилот деб эътироф этган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид