Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда муқаддам судланган аёл эркак кишини пичоқлади
2017 йилнинг 11 ноябрь куни тахминан соат 02:00 ларда, муқаддам судланган Н.С. Юнусобод тумани ҳудудида фуқаро А.Т. билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида, унга пичоқ билан оғир тан жароҳати етказган. Натижада А.Т. еттинчи сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб борилиб, унга "қорин олд девор қисмига кириб борувчи санчилган-кесилган жароҳати” ташхиси қўйилган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
10:22 / 14.03.2026
Юнусободда янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
20:32 / 03.01.2026
Юнусободда маст ҳолатда ўзганинг машинасига шикаст етказган шахс ушланди
00:25 / 29.12.2025