21:20 / 14.11.2017
11764

Трамп янги дўстлари ҳақида гапириб берди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Осиёга сафари давомида кўплаб янги дўстлар орттирганини айтди. Трамп бу ҳақда Филиппиндан АҚШга парвози вақтида мухбирлар билан суҳбатда маълум қилди.     

“Бу ажойиб 12 кун бўлди. Менга жуда ёқди. Энг юқори даражадаги кўплаб янги дўстлар орттирдим”, деб айтган Трамп.

Унинг айтишича, “бу жуда муваффақиятли сафар” бўлди. У бу сафарнинг натижаларидан бири сифатида 300 млрд доллардан кам бўлмаган қийматдаги амалий келишувлар тузилганини ва бу қиймат яқин орада 3 марта кўпайиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган. 

“Фикримча, меҳнатларимиз натижаси гап халқларимиз хавфсизлиги, дунёнинг тинчлиги ёки савдо ҳақида кетадими, ақл бовар қилмас даражада бўлади. Бу ҳақиқатан ҳам жуда қимматлидир”, деб қўшимча қилган Трамп.

Аввалроқ Трамп 15 ноябрда Шимолий Корея бўйича баёнот бериши ва Осиё бўйлаб сафари натижаларига якун ясашини маълум қилган.

Top