17:10 / 14.11.2017
27657

Видео: Амстердам аэропортида Boeing’ни яшин урди

Ҳолландия пойтахти Амстердамдан Перу пойтахти Лима шаҳрига парвоз қилаётган Boeing 777-300 йўловчи самолётига яшин ургани тасвирланган ноёб видео эълон қилинди. Ролик YouTube’даги Valk Aviation каналида жойлаштирилди.

Видеонинг 2.44 дақиқасида авиалайнер осмонга кўтарилаётганда унга яшин урганини кўриш мумкин.

Қайд этилишича, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмади, самолёт эса ўз парвозини муваффақиятли давом эттирган.

Top