Семизликнинг асосий сабаби маълум қилинди
Америкалик биокимёгарлар ортиқча вазнга мойиллик ҳужайралардаги оқсилларнинг ўзига хос мутациялари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини аниқлашди. Тадқиқот ҳақида Дьюк университети сайтида маълум қилинди.
Лаборатория сичқонлари иштирокидаги тажрибалар давомида олимлар анкирин-B ген варианти ташувчиларидан бири қолганларга нисбатан анча тез вазн тўплагани маълум бўлди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу ген Glut4 оқсили фаолиятини назорат қилади, у эса, ўз ўрнида, ҳам кемирувчиларда, ҳам инсонларда глюкозанинг ёғ ҳужайралари томонидан ўзлаштирилиши интенсивлигини белгилайди.
"Ўйлашимизча, очлик йилларида айнан шу ген ота-боболаримизга энергияни сақлаб қолишга ёрдам берган. Бироқ ҳозир, егулик борасида етишмовчилик йўқ бир пайтда бу анкирин мутацияси семизликни эпидемияга айлантириши мумкин", - деди биокимё профессори Жорд Геллер.
Олимларнинг таъкидлашича, уларнинг ихтироси семизликнинг биринчи навбатда нотўғри парҳез ва калорияли овқатни кўп истеъмол қилиш натижасида келиб чиқишига доир фикрни инкор этади. Мутахассислар яқин орада лаборатория иши доирасидан чиқиб, ортиқча вазндан азият чекаётган америкаликлар орасида тадқиқот ўтказишни режалаштиришмоқда.
Мавзуга оид
23:55 / 26.11.2024
Дунёда ОИВга чалиниш ва ундан ўлим 12 йил ичида кескин камайди — тадқиқот
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024