Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзмиллийбанк Германия банклари билан 950 млн. евро ҳажмида келишувларни имзолади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Германиянинг етакчи банклари билан умумий миқдори 950 млн. еврога тенг бўлган заём келишувларини имзолади.
Келишувларга 2017 йил 14-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг ГФРга амалга оширилаётган ташрифи доирасида эришилди.
2017 йилнинг 15 ноябрь куни Мюнхен шаҳрида Ўзбекистон-Германия бизнес-форуми бўлиб ўтди, унинг давомида Ўзмиллийбанк ГФРнинг етакчи молия муассасалари билан келишувлар тўпламини имзолади.
Энг йирик келишув DeutscheBank AG билан имзоланган бўлиб, унинг миқдори 500 млн. еврони ташкил этади. У Ўзбекистонда кенг кўламли инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.
Шунингдек, Commerzbank AG билан 350 млн. евро ҳамда AKA Bank билан 100 млн. евро микдоридаги келишувлар имзоланди. Улар инвестиция лойиҳалари, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришни назарда тутади.
Имзоланган заём келишувлари «кафолатланмаган», яъни давлат кафолати тақдим этилишини талаб қилмайди.
Мавзуга оид
17:48 / 29.11.2024
Қозоғистон Миллий Банки 2022 йилдан бери биринчи марта базавий ставкани оширди
21:51 / 27.10.2022
Кўзи кўр, қулоғи кар “Миллийбанк”. Самарқандда фуқаро емаган сомсага пул тўламоқда
16:43 / 30.09.2021
Миллий банк 10 миллиард рубллик облигациялар жойлаштиради
10:24 / 23.08.2020