АҚШ доллари ҳақида сиз билган ва билмаган 12 факт
1. Доллар сўзи Германияда ўрта асрларда пайдо бўлган танга номи «таллер»дан келиб чиққан. Кейинчалик таллер Германияда бутунлай муомаладан чиқиб кетди. Унинг ўрнига марка кириб келди. Бироқ, унинг номи халқ орасида қолиб кетди. Ўша пайтларда Англия ва Испания мустамлакаларида пьесо номи билан машҳур бўлган испан тангалари муомалада бўлган. Бу тангаларни кўп жойларда адашган ҳолда «далар» деб аташар эди. Узоқ урушлардан сўнг мустақиллик эришган АҚШ ҳукумати давлатнинг расмий валютасини муомалага киритиш чоғида унга ҳеч иккиланмай ҳаммага маълум ва машҳур бўлган «доллар» номини танлаган.
2. Узун инглизча ибора «Piece оf Eight», яъни 1/8 (нимчорак) қоғозда ўчирилган 8 га айланиб, охир-оқибат бизга таниш бўлган доллар белгиси ($) пайдо булган.
3. Доллар жаргонда «бакс» деб ҳам аталади. Бу сўз буғунинг териси номидан келиб чиққан бўлиб, инглиз тилида буғу эркагининг номи - buck. У бир пайтлар ҳиндулар билан савдо қилишнинг асосий қуроли бўлган.
4. Доллар тангаларнинг ҳам ўз номлари бор: 1 центлик — пенни, 5 цент — никел, 10 цент — дайм, 25 цент — квота, 50 цент — ҳаф деб юритилади.
5. Долларни ишлаб чиқариш учун зиғир ва пахта толаларидан фойдаланилади. Долларлар нашр қилинадиган қоғоз таркибига 25% зиғир, 75% пахта ва кўп бўлмаган ҳажмда майда синтетик толалар киради. Бу толалар кўк ва қизил рангга эга бўлиб, бутун купюра устида кўриниб туради. Банкнотнинг тахминий оғирлиги — 1 грамм.
6. Доллар муомалага киритилган вақтдан бошлаб АҚШ ҳукумати унинг қийматини олтин билан боғлаган. 1792 йилда олтиннинг бир унцияси 19,3$ деб белгиланган. 1834 йилда АҚШнинг олтин захираси етарли бўлмаганлиги туфайли унция баҳоси 20,67$га кўтарилган. Бу қиймат асрлар давомида ўзгариб борса-да, долларнинг олтин билан баҳоланиши ва боғлиқлиги сақланиб қолаверган.
7. Энг кўп тарқалган банкнота бу — 1 долларлик. Нашр қилинган банкноталарнинг деярли ярми 1 долларликларни ташкил қилади. 2 долларлик банкноталар охирги марта 2003 йилда зарб қилинган ва бора-бора муомаладан чиқиб бормоқда.
8. Кунига 35 млн. банкнота ишлаб чиқилади. Шиқирлаб турадиган АҚШ долларлари кунига муомалага киритилади. Агар номиналлар бўйича ҳисобланса, Қўшма Штатларда кунига 635 млн. доллар атрофида чиқарилади. Бироқ, худди шу миқдордаги банкноталар ҳар куни қўллашга яроқсиз ҳолга келгани учун муомаладан чиқарилади ҳам.
9. Долларлар жуда чидамлидир. Замонавий купюралар 4 мингдан зиёд букилишларга чидайди. АҚШ Федерал Захира Тизими маълумотларига кўра, 1 долларлик — 22 ойда, 5$ — 24 ойда, ўнталик — 18 ойда, 20$ — 25 ойда, 50$ лик — 55 ойда янгисига алмаштирилади. Юзталик энг кўп «яшайди», у 60 ой (5 йил) айланиб юради.
10. Долларларни 1929 йилдаги стандартлар бўйича зарб қилишади. Дунёдаги энг машҳур купюраларнинг устки кўринишини 1929 йилда тасдиқлашган. Ўша вақтда купюранинг олд қисмида портрет, орқа қисмида тарихий обидалар, архитектура ва табиат тасвирланади, деб таъсис этилган.
11. Биз билган ва кўрган 1, 5, 10, 20, 50, 100 долларликлардан ташқари 2, 500, 1.000, 5.000, 10.000, 100.000 долларликлар ҳам бор. 2 долларлик жуда кам нусхада чиқарилган бўлса, катта қийматдаги пуллар фақат банклараро тўловларда ишлатилган. Тўловларнинг электрон тизими (пул кўчириш) йўлга қўйилгач, бу пуллар муомаладан олинган. Лекин бу банкнотлар ҳали ҳануз кимларнингдир қўлида бор ва уларнинг нумизматик қиймати номинал қийматидан бир неча баробар ортиқ.
12. Чоп этилган пулларнинг 30-50 фоизи АҚШ ҳудудидан ташқарига чиқиб кетади.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
21:33 / 29.10.2024
Олтинга қизиқишнинг ошаётгани доллар доминантлигига соя солади — FT
19:36 / 24.10.2024
Қозондаги саммитда БРИКСнинг рамзий купюраси кўрсатилди. У рамзийлигича қоладими?
11:30 / 17.10.2024