Чилонзордан олиб қочилган “Нексия” Сирдарёда ушланди
2017 йил 14 ноябрь куни соат 07:20 ларда, 1998 йилда туғилган Р.Х. Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган уйнинг ёнида, фуқаро А.Р. ўзига тегишли бўлган “Нексия” русумли автомашинасини қаровсиз қолдирилганлиги, шунингдек унинг эшиклари қулфланмаганлиги ва ўт олдирилган ҳолатда турганлигидан фойдаланиб, мазкур автомашинани олиб қочган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Р.Х. Сирдарё вилояти ҳудудида аниқланиб ушланган. Шунингдек ундан А.Р.га тегишли бўлган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024
Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқитувчи «гап қайтаргани» учун ўқувчини урди
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
19:10 / 13.09.2024