14:15 / 16.11.2017
12509

Давлат раҳбари Ўзмиллийбанкнинг асосий фаолият йўналишларини белгилаб берди

Фото: Stand.com.tr

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 13 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжатда Ўзмиллийбанкнинг ташқи иқтисодий фаолият, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда чакана банк хизматлари кўрсатиш соҳаларидаги фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланган.

Шунингдек, Ўзмиллийбанк Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ягона таъсисчиси бўлгани ҳолда давлат банки ҳисобланиши белгилаб қўйилди. Банкни унитар корхонадан акциядорлик жамиятига ўзгартириш тўғрисида аввал қабул қилинган қарор бекор қилинди.

Бундан ташқари, Ўзмиллийбанкка мамлакатнинг иқтисодий ҳамкори бўлган хорижий мамлакатларда ваколатхоналар, филиаллар, шўъба банклар ташкил этиш ва депозитлар сифатида Давлат бюджети маблағларини жалб этиш ҳуқуқи берилди.

Икки ой ичида банк Уставининг янги таҳрири ва банк Кенгашининг янгиланган шахсий таркиби тасдиқланади.

Top