09:40 / 16.11.2017
16280

Нукус шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Парахат Турешов Нукус шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

П.Турешов 1979 йили Тахиатош шаҳрида туғилган, меҳнат фаолияти давомида Тахиатош шаҳри статистика ва ҳисоблаш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармаси, Нукус шаҳар ободонлаштириш бошқармасида турли лавозимларда ишлаган.

Нукус шаҳрининг олдинги ҳокими Жалғасбай Опаевдан сўнг, Сабир Нағметов вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Top