09:52 / 17.11.2017
14263

Оғир аҳволда қолаётган Шумахернинг Ferrari’си 7,5 млн. долларга сотилди

Фото: © AP / Silvia Izquierdo

«Формула-1»нинг кўп карра чемпиони Михаэль Шумахернинг пойга болиди Нью-Йоркдаги Sotheby's аукционида 7,5 миллион долларга сотилиб, ушбу тоифадаги автомобиллар учун рекорд нархни ўрнатди.

«Камарларни тақинг! Михаэль Шумахер Монако Гран-присида ғалаба қозонган Ferrari пойга болиди нархи эстимейтдан (4-5 миллион) ўтди ва 7,5 миллион долларга сотилмоқда», - дея хабар берди «ким ошди» савдо уйи.

Sotheby's’дан таъкидлашларича, автомобиль савдоларга илк маротаба замонавий санъат асари сифатида қўйилди ҳамда бундай қарор ўзини оқлади.

Аукциондаги бошқа лотлар орасида британиялик рассом Фрэнсис Бэконнинг «Жорж Дайернинг уч этюди» триптихи 38,6 миллион долларга сотилди.

ХХР асосчиси ва етакчиси бўлган Мао Цзэдуннинг машҳур ижодкор Энди Уорҳол томонидан яратилган портрети эса 32,4 миллион доллар эвазига ўз харидорини топди.

 

Top