Трампга тегишли бўлган Ferrari 1 млн долларга аукционга қўйилди
Бу — автомобилнинг бозор нархидан беш баравар қиммат, деб ёзмоқда ОАВ.

Фото: AFP
АҚШда илгари президент Доналд Трампга тегишли бўлган икки ўринли Ferrari F430 Coupe автомобили аукционда сотилади. Rockstar автомобил аукцион уйи веб-сайтида хабар берилишича, сиёсатчи бу машинани 2007 йилда, сотувга чиқарилган заҳоти сотиб олган.
Машина чиндан ҳам Трампга тегишли эканини исботлаш мақсадида, Rockstar DJT (Donald John Trump қисқартмаси) ҳарфлари туширилган ҳужжатлар ва давлат рақамини эълон қилди. Сиёсатчи автомобилга қанча вақт эгалик қилгани ҳозирча номаълум.
Аукцион уйи спорткарни 1 миллион долларга баҳолади. Auto Bild немис нашри маълумотларига кўра, бу автомобилнинг бозор нархидан беш баравар қиммат. Хусусан, Германияда бундай автомобиллар одатда 150-180 минг долларга сотилади.
Лотнинг тавсифида машина аъло даражада экани кўрсатилган. Ferrari бирор марта аварияга учрамаган, бўёғи эса махсус плёнка билан ҳимояланган. Автомобил ранги қизил, оч жигаррангдаги салони механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Спорткар 3,9 сонияда 100 км/соатгача тезлашади, унинг энг юқори тезлиги эса 315 км/соатни ташкил этади.
Аукцион 16 февралдан 9 мартгача бўлиб ўтади. Rockstar сайтида аллақачон автомобил учун ставкалар қабул қилинмоқда.
2024 йилда Доналд Трампнинг ноёб Lamborghini Diablo VT Roadster автомобили 1,1 миллион АҚШ долларига сотилганди. “Чемпионат” нашрининг ёзишича, мазкур автомобил 1997 йилда шахсий буюртма асосида ишлаб чиқарилган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жуда афсусдамиз – Европа етакчилари Истанбулда ўтган Россия-Украина музокараларига изоҳ берди
Жаҳон | 20:58
-
АҚШ мигрантлар учун Америка фуқаролигини берадиган реалити-шоу ўтказади
Жаҳон | 20:37
-
Саида Мирзиёева АҚШ Сенати аъзолари ва бизнес вакиллари билан учрашди
Ўзбекистон | 20:35
-
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
Жаҳон | 20:13
Мавзуга оид

12:26 / 14.05.2025
Путин борса, Трамп ҳам боради: Истанбулда катта учрашув бўладими?

14:41 / 30.04.2025
Ғазода отишмалар остида тарқатилаётган таом, АҚШ ҳарбий учоғини қулатган ҳусийчилар ва «келажак шаҳри»ни тортолмаётган Саудия — кун дайжести

15:27 / 29.04.2025
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

13:05 / 28.04.2025