Жамият | 10:24 / 17.11.2017
19938
2 дақиқада ўқилади

Таниқли иқтисодчи инсоният учун энг асосий икки хавфни маълум қилди

Фото: Reuters

Америкалик таниқли иқтисодчи, файласуф ва «Қора оққуш» бестселлери муаллифи Нассим Толиб инсоният учун икки энг асосий хавфни маълум қилди, деб хабар бермоқда РБК, Унинг сўзларига кўра, бу – эпидемиялар ва неолуддизм.

Нассим Толибнинг айтишича, яқин келажакда «ҳақиқий, «қайноқ» жаҳон уруши» бошланмайди, сабаби йирик давлатлар урушни эмас, балки савдони маъқул кўришмоқда. Агар улар йирик можароларда иштирок этишаётган бўлса ҳам, одатда, урушларни учинчи томон қўли билан олиб боришмоқда.

Файласуф бошқа, эътиборга олинмаётган таҳдидларни кўрмоқда. Биринчи навбатда, бу янги эпидемиялар хавфи. «ОАВ бу хавфга етарли баҳо бермаяпти ҳамда бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилиги ошиб бораётгани, вирусларнинг янги турлари пайдо бўлаётгани ҳақидаги илмий мақолаларга эътибор қаратаётгани йўқ. Бундай бепарволик эпидемияларни янги «қора оққушлар» учун номзодларга айлантирмоқда», - дея маълум қилди Нассим Толиб.

Иккинчи хавф – бу неолуддизм. «Тараққиёт кишиларга керакли бўлган нарсаларни бермаяпти, ҳамда кўплар ультраконсерваторларга айланиб, илм-фан ва ижтимоий ислоҳотлар билан курашишни бошламоқда», - дея аниқлик киритган Толиб.

Иқтисодчининг фикрича, қўлдан чиқариш керак бўлмаган энг яхши имконият марказлашишга қарши сиёсий ҳаракатларнинг ошиб бориши. У Каталонияда ҳозир кузатилаётган ҳодисаларни бунга мисол қилиб келтиради. «Биз кишиларнинг давлат томонидан зўрлаб ўтказилмаган, ўз фикрларини эркин билдиришга ҳаракатларини кўрмоқдамиз. Бундай ҳаракатлар кўпроқ керак, сабаби у марказлашмаган тизимга, маъмурий тузилманинг турли вариантлари ва одамларнинг ўзига қулай бўлган ҳолатни танлашига олиб келади», - дейди Толиб.

 

Мавзуга оид