16:50 / 18.11.2017
12944

«Малла шаҳзода» ҳақида 25 иқтибос. Мессидан тортиб Пелегача.

Фото: zimbio.com

17 ноябрь куни нолинчи йилларнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Пол Скоулз 43 ёшни қаршилади.  Эътиборингизга, футбол оламидаги унинг жамоадошлари, рақиблари ва мураббийларнинг у ҳақидаги фикрларини ҳавола қиламиз.

Хаби АЛОНСО: Испаниялик мухлислар уни жуда юқори баҳолайдилар, мен учун эса у ҳақиқий намуна. У сўнгги 15-20 йилда мен кўрган энг яхши ярим ҳимоячидир.

Димитар БЕРБАТОВ: Дунёда ҳеч ким Пол Скоулзнинг ҳаракатларини такрорлай олмайди. У майдоннинг исталган нуқтасига аниқ пас ошира олади ва ўйинни ҳам назорат қилади.

Жорж БЕСТ: Бу бола ўйнашни билар экан.

Лоран БЛАН: Мендан ким сўраса айтаман: «Скоулз - энг яхши инглиз футболчиси». Мен «Манчестер Юнайтед»да унинг нималарга қодирлигини кўрганман ва фақат ҳайрон қолганман.

Эдгар ДАВИДС: Биз ҳаммамиз худди Скоулз каби мукаммал футболчи бўлишни орзу қиламиз холос.

Сеск ФАБРЕГАС: У мен интиладиган даражадаги футболчи, Премьер Лиганинг энг яхши ўйинчиси.

Алекс ФЕРГЮСОН: Мен қаерга борсам, Скоулзнинг ўйинидан ҳайратланишларини яширишмайди. Аммо агар уни қўлга киритишни ҳам ўйлашса, бекорга вақт йўқотишларини билишлари керак. У бу ерда барча босқичларни босиб ўтган буюк ўйинчилардан биридир.

Луиш ФИГУ: Мен доим Скоулзни кузатганимда, уни тўхтатиб бўлмаслигини ҳис қиламан. Майдонда уни ушлаб бўлмайди, майдон ташқарисида эса, умуман кўрмайсиз.

Хосеп ГВАРДИОЛА: У ўз даврининг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлиб қолаверади. Мен у билан бирга ўйнашни жуда истагандим.

Эйдур ГУДЬОНСЕН: У мен билган энг мукаммал футболчилардан бири. Ҳар доим унинг қаршисида қолганимда, унга тенглаша олмаслигимни ҳис қилиб турардим.

Тьери АНРИ: Мен нега Скоулзнинг ҳали ҳам «Энг яхши ўйинчи» бўлмаганига тушунмайман. Аллақачон уни эътироф этишлари керак эди. Балки бошқа юлдузлар каби, ҳаммани ўзига қаратишни истамагани учун шундайдир.

Жордан ҲЕНДЕРСОН: Скоулзнинг футболни тарк этганини эшитиш оғир бўлган. Премьер Лигадаги энг зўр ярим ҳимоячилардан бири. Менинг бутун даврлардаги кумирим. Афсона!

Марчелло ЛИППИ: Менга энг кучли жамоа қуриш имкониятини беришса, Пол Скоулз мен биринчи бўлиб чақирадиган футболчилардан бири бўларди.

Диего МАРАДОНА: Унинг техникаси ўзига хосдир.

Лео МЕССИ: Ла Масиядаги дарсларда унинг исмини жуда кўп тилга олишади. У - Устоз. 

Жозе МОУРИНЬО: Нега у Англия терма жамоасида энди ўйнамаяпти? Бу тентаклик. Тўғри, унинг ёши катта, аммо ҳозир ҳам у Англиянинг энг яхши футболчиларидан бирику? Менимча, Скоулзнинг борлиги «Юнайтед»нинг энг катта омадларидан биридир.

ПЕЛЕ: Агар Скоулз мен билан бирга ўйнаганда, голларим сони анча кўпроқ бўларди.

РОНАЛДИНЬО: Мен ҳам у каби тўп узатишларни амалга оширишни истайман. Ким унга буни ўргатган экан-а?

Криштиану РОНАЛДУ: Скоулз мен бирга ўйнаган энг яхши футболчидир. Ёшлик йилларимда унинг менга ёрдами жуда кўп теккан. 

Майкл ОУЭН: Дунёда ҳеч ким узоқ масофага у каби тўп ошира олмайди. Унинг машғулотларини ҳар куни томоша қилиш менга завқ бағишларди. Буюк футболчи. 

Робби СЭВИЖ:  Афсона сўзини ишлатишда кўпинча ошириб юборишади. Аммо Скоулз - афсона. Нуқта.

Андрей ШЕВЧЕНКО: Уларнинг таркибида икки нафар дунёнинг энг яхши ёш футболчиси бор. Аммо мени кўпроқ Пол Скоулз ҳайрон қолдилади. У «Юнайтед»нинг энг муҳим ўйинчисидир.

Патрик ВИЕЙРА: Мени энг кўп ҳайратлантирадиган Премьер Лига юлдузи? Бу осон савол, Пол Скоулз.

ХАВИ: Сўнгги 15-20 йилда мен кўрган энг яхши марказий ярим ҳимоячи - Пол Скоулз. Бу ҳақида биз Алонсо билан кўп гаплашардик. Скоулз гол учун пас ҳам қила олади, жисмонан кучли, тўпни ундан олиб қўйиш қийин. Менимча, агар у испаниялик бўлганида, уни кўпроқ қадрлашган бўларди.

Зайнидин ЗИДАН: Энг ноқулай рақиб? «Манчестер»даги Скоулз. У мукаммал ярим ҳимоячи. Мукаммал футболчини учратиш осон эмас, аммо Скоулз бу тарифга энг яқин футболчилардан биридир. 

Фил НЕВИЛЛ: Мен Полни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси деб биламан. У жамоавий футболчи. Бошқа жамоалардаги ҳар қандай футболчидан сўранг, у терма жамоамизда Полни алоҳида ажратиб кўрсатади. Менимча, у етарлича қадр топмаяпти, аслини олганда, Скоулз Зидан ва Фигу билан бир қаторда туриши керак бўлган ярим ҳимоячидир.

Мавзуга оид
Top