Жамият | 10:30 / 19.11.2017
7911
1 дақиқада ўқилади

Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузлар жанглари”нинг янги қисмида суратга тушишди

Фото: Global Look Press

Британия қироличаси Елизавета II’нинг набиралари, ака-ука шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузлар жанглари” фильмининг янги қисмида суратга тушдилар. “Юлдузлар жанглари: Охирги жедайлар” фильми 15 декабрдан экранларга чиқарилади.

Фильмда шунингдек британиялик актёр Том Харди ва Take That гуруҳи аъзоси Гэри Барлоу ҳам роль ижро этганлар. Бу ҳақда Hollywood Reporter хабар бермоқда

Бироқ уларни фильмда таниш осон бўлмайди. Фильмни суратга олиш жараёнига яқин бўлган манбанинг маълум қилишича, ака-укалар ҳамда Харди ва Барлоу штурмчи аскарлар костюмларида пайдо бўладилар.

Фильм сюжетига кўра, улар актёр Жон Бойегининг Финн исмли қаҳрамонини қўриқлайдилар. Бойегининг ўзи эса шаҳзодалар билан бирга ишлаш қизиқ ва завқли бўлганини айтган.

Шаҳзодаларнинг фильмда суратга тушишлари ҳақидаги гаплар 2016 йил баҳорида пайдо бўлганди. 

Мавзуга оид