Атамбоев воз кечган қариндошлар, «сотмаган» Жээнбеков ва Бабановнинг Ўшдаги нутқи ҳақида
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг айтишича, президентлик давридаги кўплаб қарорлари унинг учун жуда мураккаб бўлган. Бу ҳақда у бугунги якуний матбуот анжуманида маълум қилди.
«Бугун, албатта, ҳаммасини эслаш оғир. Бироқ мен кўплаб қарорларни қабул қилишдан аввал жуда узоқ ўйлаганман. Масалан, Наримбоев иши мен учун айниқса оғир бўлди. Ўтган йиллар давомида менда дўстлар ҳам, қариндошлар ҳам қолмади», - дея айтиб ўтган Алмазбек Атамбоев.
Шунингдек, давлат раҳбари Жээнбеков ҳақида ҳам ўз фикрини билдириб ўтди. «Сооронбай Жээнбеков ёш эмас. Ўйлашимча, у энди нотўғри йўлга қадам қўймайди», - деган Атамбоев.
Президентнинг таъкидлашича, улар Жээнбеков билан 23 йил давомида танишлар ҳамда биронта маротаба ҳам ўрталарида қарама-қаршилик юз бермаган. Алмазбек Атамбоевнинг фикрича, Сооронбай Жээнбеков юмшоқ инсон эмас.
«Сиз унинг қатъийлигини ҳали кўрасизлар. Унинг жаҳли чиқса, у ҳаттоки Обамани ҳам ҳайдаб юбориши мумкин», - дея ҳазил қилган президент.
«Кўпчилик менга хиёнат қилди. У эса ҳар доим содиқ бўлиб қолди. Уни билган ҳолда, шуни айтишим мумкинки, у мени сотмайди. Шунингдек ишончим комилки, у тўғри йўлдан боради. Агар Жээнбеков хато қилса, бу унинг кулфати бўлади», - деди Атамбоев.
Шунингдек, Қирғизистон президентининг фикрича, Умурбек Бабановнинг Ўшдаги чиқишида миллий нифоқ белгилари бор. Унинг сўзларига кўра, иш сиёсатчининг сўзлари диққатлик билан ўрганиб чиқилганидан сўнг очилган.
«Бабанов кимларнингдир пулига сотилиб бекор қилди. Тинчгина яшаганида ҳаммаси яхши бўлган бўларди. У эса нима қилди? Унинг чиқишини эшитмаганлар бўлса, таржима қилиб, эшитиб олишлари мумкин», - деди Атамбоев.
Бундан ташқари, у Жўқорғи Кенеш депутати Канатбек Исоевга нисбатан иш юзасидан ҳам изоҳ берди. Давлат раҳбари сўзларига кўра, Исоевга қарши видеоёзувлардан ташқари, ҳужжатлар ҳам бор.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024