Исроил бош вазири Нетаньяху олтинчи марта сўроқ қилинди
Исроил полицияси терговчилари мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяхуни олтинчи марта сўроқ қилдилар. Айни вақтда Нетаньяхуга қарши унинг истеъфосига олиб келиши мумкин бўлган иккита тергов иши олиб борилмоқда.
Нетаньяху ишбилармонлик доиралари вакилларидан қимматбаҳо совғалар олиш ва мамлакатдаги энг йирик нашрлардан бири “Едиот Ахронот” нашриёт уйи эгаси билан унга рақобатчи бўлган “Исраэль ха-Йом” бепул газетаси имкониятларини чекловчи қонун қабул қилинишига уриниш бўйича келишувга келишда гумон қилинмоқда.
“Полиция терговчилари бош вазирни олтинча марта сўроқ қилиш учун унинг Ал-Қудсдаги қароргоҳига келганлар. Тахмин қилинишича, сўроқ икки ишга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Бош вазирга охирги ойларда терговда йиғилган янги исботлар тақдим қилинади”, дейилган хабарда.
Нетаньяху терговчилар билан 10 кун олдин учрашган. Полиция ушбу ишларда коррупция, фирибгарлик ва ишончни суистеъмол қилиш аломатлари қидирилаётганини маълум қилган.
Нетаньяхунинг ўзи қонунга хилоф ҳеч нарса қилмаганини ва мамлакатни яна кўплаб йиллар бошқаришни давом эттирмоқчилигини айтиб келади, мухолиф сиёсатчилар ва журналистларни давлат тўнтарувини амалга оширишга уринишда айблайди.
Агар тергов Нетаньяхуга айбловлар қўйилиши билан якунланса, унда унинг истеъфоси масаласи кўтарилади.
Мавзуга оид
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
19:01 / 19.11.2024
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС етакчилари Доҳада эмаслигини маълум қилди
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024