Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:43 / 20.11.2017
8427
1 дақиқада ўқилади
Покистонда кўмир ортилган юк машинаси камида 17 кишининг умрига зомин бўлди
Фото: Geo TV
Покистоннинг Хайрпур шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида камида 17 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Geo TV маҳаллий телеканали.
Хабарларга қараганда, кўмир ортилган юк машинаси ҳайдовчиси ичида одамлар бўлган автобусни қувиб ўтмоқчи бўлганида бошқарувни йўқотган. Натижада фура автобусни босиб қолган.
Шунингдек камида беш киши жабрлангани айтилмоқда, улар шифохонага олиб кетилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш