01:52 / 21.11.2017
6233

Inboard – электр скейтбордлар оламининг ўз Tesla’си

Фото: hi-news.ru

Энг оддий Tesla Model 3’га пул жамғара олмаганлар ҳозирча «Скейтбордлар олами Tesla’си» бўлмиш скейтбордга эътибор қаратиб туришлари керакмикан. Inboard Technology стартапи асосчилари ўзларининг буюмини айнан шундай аташмоқда. Атиги уч йил ичида улар энг серҳашамат ва замоанвий скейтборд прототипини яратибгина қолмасдан, Kickstarter’да ўзларининг ғоясини амалга ошириш учун ярим миллион доллар ҳам тўплашга муваффақ бўлишди деб ёзади hi-news.ru.

Бу пуллар прототип яратишгагина етди, холос. Маблағлар тугаб бўлгач, Inboard Technology асосчилари яна 8 миллион доллар инвестиция жалб қилишни уддалашди ва бу пуллар йигитларга энди энг ҳашаматли ва зўр электроскейтборд яратишга ёрдам бериши аниқ.

Олинган маблағлар M1 моделини ишлаб чиқишга йўналтирилган, бундай скейтбордларнинг бир донаси 1400 доллар туради. Бунча пулга бу тахтакач эгасини 11 километргача бўлган яқин масофаларга соатига 35 км тезликда элта олади. 20 даражагача бўлган нишабликлар тахтакач учун муаммо бўлмайди, у эгасини тепаликка қийналмай олиб чиқиши мумкин.

Буларнинг барчасига ултразамонавий батареялар, тахтакачнинг сув ўтказмайдиган корпуси ва доимо янгиланиб турадиган дастурий таъминотни ҳам қўшинг — аксарият уч километр йўл босиш учун йўллардаги тирбандликда турганида замонавий шаҳар муҳитига узукка кўздек ярашадиган чинакам скейтборд пайдо бўлади. Бундай тахтакач йўлаклар ва йўл четидан, ёхуд тирбандликда тўхтаб машиналар орасидан бемалол манзилга қийналмай етиб олиш имконини беради.

Top