Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кегайлида қамиш, буғдой сомони ва пахта ғўзапоясидан қоғоз ишлаб чиқарилади
Қорақалпоғистон Республикаси, Кегайли тумани ҳокими қарори билан «Жузимбоғ» овул фуқаролар йиғини ҳудудида маҳаллий хомашё қамиш, буғдой, шоли сомони, пахта ғўзапоясидан целлюлоза ва қоғоз массаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган хорижий сармоя иштирокидаги «KEGEYLI QOGОZ» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар берди.
Корхонанинг умумий қиймати 5 миллион 150 минг АҚШ доллари бўлиб, Нукус шаҳридаги «Давр қурилиш» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бугунги кунга 1 миллиард 200 миллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.
Корхонага зарур асбоб-анжомларни олиб келиш учун «Миллий банк»нинг Нукус филиали томонидан 1 миллион АҚШ доллари кредит сифатида ажратилиши кутилмоқда.
– Йилига 18250 тонна целлюлоза ишлаб чиқариш қувватига эга корхонани келгуси йилнинг иккинчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган, дейди масъулияти чекланган жамияти раиси ўринбосари Шуҳратилла Хикматов. –Биринчи босқичда 100 янги иш ўрни яратилади. Корхонага фермер хўжаликларидан, оилавий пудратчилардан ва аҳолидан йилига 40 минг тонна хомашё сотиб олинади. Иккинчи босқич ишга тушгач яна 50 янги иш ўрни яратилиб, қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қуйилади.
Мавзуга оид
09:07 / 20.03.2026
Ўзбекистонда январ ойида қоғоз саноатида сезиларли ўсиш кузатилди
14:34 / 19.03.2026
Давлат идораларида қоғоз сарфи учун чеклов жорий қилинади
18:03 / 29.01.2026
Хитой компанияси Самарқандда қоғоз заводини қуради
07:36 / 09.07.2025