Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси Самарқандда қоғоз заводини қуради
Самарқандда Хитойнинг «Huanrong Paper» компанияси қиймати 500 млн доллар бўлган замонавий қоғоз ва картон ишлаб чиқариш заводи қуришни режалаштиряпти.
Хитойнинг «Huanrong Paper» компанияси Самарқанд вилоятида замонавий қоғоз ва картон ишлаб чиқариш заводи қуришни режалаштиряпти, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Компания вакиллари Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев билан бўлиб ўтган учрашувда мазкур инвестиция лойиҳасини муҳокама қилишди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 500 млн доллар бўлиб, беш босқичда амалга оширилиши кўзда тутилган. Бунинг учун 50 гектардан ортиқ ер майдони талаб этилади. Ҳозирда Ургут эркин иқтисодий зонасининг «Хишрав-2» массивида жойлашган ер участкалари потенциал ҳудуд сифатида кўриб чиқиляпти ва яқин вақт ичида аукцион савдосига қўйилиши режалаштирилган.
Завод Марказий Осиёда ягона бўлиши, лойиҳа доирасида тахминан 3 мингта янги иш ўринлари яратилиши айтиляпти. Давлат бюджети ҳисобига эса йилига 50-60 млн доллар солиқ тушумлари тушиши кутиляпти.
Мавзуга оид
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026
Хитойда ўта реалистик U1 одамсимон-ҳамроҳ роботи тақдим этилди
20:05 / 15.07.2026