Руҳий касалликлар шифохонасидан қочган учинчи бемор қўлга олинди
20 ноябрь куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган руҳий касалликлар шифохонасидан қочган беморларнинг учинчиси Шерқул Сафарович Омонов қўлга олинди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, у 21 ноябрь куни соат тахминан 15:00ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Чилонзор туманида жойлашган «Абу Сахий» бозори ҳудудида ушланган.
Маълум қилинишича, Шерқул Омонов ушлаш жараёнида, ёнида бўлган пичоқ билан ички ишлар органлари ходимига жароҳат етказган. Ён-атрофдагиларга нисбатан жиддий хавф туғдирган.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни тахминан соат 09:10да Тошкент шаҳрида жойлашган Республика руҳий хасталикларни интенсив кузатиш шифохонасидан уч нафар бемор қочиб кетганди. Уларнинг икки нафари шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинди.
Беморларнинг махсус назоратдаги шифохонадан қандай қочиб кетгани ҳозирча маълум эмас.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31
-
Бу дарҳол тинчликка олиб келадиган суҳбат эмас – Трамп Путин билан яна гаплашганини айтди
Жаҳон | 22:24
-
Ҳаммаси ўз қўлимизда, эртага ғалаба қозонишимиз шарт – Тимур Кападзе
Спорт | 22:02