Ўзбекистон | 18:00 / 21.11.2017
43296
1 дақиқада ўқилади

Руҳий касалликлар шифохонасидан қочган учинчи бемор қўлга олинди​

20 ноябрь куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган руҳий касалликлар шифохонасидан қочган беморларнинг учинчиси Шерқул Сафарович Омонов қўлга олинди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, у ​21 ноябрь куни соат тахминан 15:00ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, Чилонзор туманида жойлашган «Абу Сахий» бозори ҳудудида ушланган.

Маълум қилинишича, Шерқул Омонов ушлаш жараёнида, ёнида бўлган пичоқ билан ички ишлар органлари ходимига жароҳат етказган. Ён-атрофдагиларга нисбатан жиддий хавф туғдирган.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни тахминан соат 09:10да Тошкент шаҳрида жойлашган Республика руҳий хасталикларни интенсив кузатиш шифохонасидан уч нафар бемор қочиб кетганди.​ Уларнинг икки нафари шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинди. 

Беморларнинг махсус назоратдаги шифохонадан қандай қочиб кетгани ҳозирча маълум эмас.

Тошкентдан чиқиш йўллари тўсилган: Хавфли шахс қидирилмоқда