Жаҳон | 10:25 / 21.11.2017
17723
1 дақиқада ўқилади
Тожикистонда «чиройли» авторақамлар аукционга қўйилди
Тожикистон давлат автомобиль инспекцияси аукцион ўтказади, унда "ВВ" — 07 ҳамда "ЕМ" — 01 сериядаги рақамлар тақдим этилади. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ким ошди» савдо 25 ноябрь куни эрталаб соат 10.00да бўлиб ўтади, савдоларда иштирок этиш учун мурожаатлар тадбирдан уч кун аввал қабул қилинади. Лотнинг бошланғич нархи 72 долларни ташкил этади.
Фуқаролар рўйхатдан ўтиш учун ўзлари билан паспорт, СТИР ва транспорт воситаси учун ҳужжатларни олган бўлишлари лозим, деб хабар қилмоқда тожик ОАВ.
«Чиройли» рақамлар рўйхати Тожикистон ИИВ сайтида эълон қилинган.
Мавзуга оид
11:38 / 13.11.2024
Тошкентда пулли "парковка"лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024