14:35 / 22.11.2017
7813

Россиялик машҳур опера қўшиқчиси Дмитрий Хворостовский вафот этди

Фото: РИА "Новости"

Машҳур Дмитрий Хворостовскийнинг Facebook саҳифасида унинг оиласи томонидан хабар эълон қилинди. Унда айтилишича, 55 ёшли қўшиқчи 22 ноябрь куни эрталаб Лондондаги уйида яқинлари қуршовида ҳаётдан кўз юмган. 

Опера қўшиқчисининг қариндошлари Хворостовский 2 ярим йилдан бери мия саратонига қарши курашиб келганини ёдга олишган. 

Аввалроқ Дмитрий Маликов шу ҳақда ўз Twitter саҳифасида хабар қилган, кейинчалик твитини ўчирган эди. Шундан сўнг, ТАСС агентлиги билан суҳбатда қўшиқчининг Россиядаги вакиласи Анна Ильина бу хабарни тасдиқлади. 

Top