Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Композиторлар ва бастакорлар уюшмасининг:

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида  опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш;

мактаб-интернат учун бино ва иншоотларни, шу жумладан, 100 ўринли 2 та ўқув биноси, 50 ўринли ётоқхона ва ошхона биносини қуриш бўйича таклифи маъқулланиши мумкин.  

Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

ўқувчиларни опера ижрочилиги йўналишида ўқитишнинг замонавий илғор педагогик усулларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнига янги ахборот-педагогик технологияларни татбиқ этиш;

ўқувчиларнинг юқори даражада сифатли билимлар олишини таъминлайдиган давлат талаблари доирасида ихтисослаштирилган ўқув дастурларини амалга ошириш;

опера санъати бўйича билим ва тушунчалар, тарихий ва миллий анъаналарни пухта эгаллаган ёш кадрларни тайёрлаш;

таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш.

Белгилаб қўйилишича:

мактаб-интернат Маданият вазирлиги тизимидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади, Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасида шахсий ғазна ҳисобварағига, Ўзбекистон Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади;

2021/2022 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 8 ва 9-синфларига, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб эса 8-синфига 25 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.

Маданият вазирига мактаб-интернатнинг моддий-техника базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Маданият вазирлиги:

2021 йил 1 майга қадар мактаб-интернатни жиҳозлаш учун мусиқа чолғулари ва ускуналарнинг техник параметрларини ишлаб чиқиш;

2021 йил 1 июлга қадар мактаб-интернатнинг уставларини тасдиқлаш ва уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;