Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳинд ҳарбийлари рекорд ўрнатиш учун бир мотоциклда 58 киши бўлиб ҳаракатланишди
Турли жароҳатларга олиб келиши мумкин бўлган мотоциклда ҳаракатланиш қизиқарли бўлиши ҳам мумкин, айниқса унда сиз билан яна 57 дўстингиз кетаётган бўлса.
Ҳиндистон армияси корпусининг мотоциклчилари жамоаси жаҳон рекордини янгилаш мақсадида битта мотоциклда 58 киши бўлиб ҳаракатланишди. Улар шу алфозда 1200 метр юриб ўтишга ҳам муваффақ бўлишган. Гиннес рекордлар китобига кўра, жамоа рекорд натижа қайд қилишга ариза берган, бироқ мотоциклчиларга рекордчи унвонини беришдан аввал барча талаблар бажарилганини текшириб чиқиш лозим.
Айни вақтда бу борада рекордчилар Ҳиндистон армияси корпусининг “Балойи азимлар” жамоаси ҳисобланади. Жамоа аъзолари 2013 йилда бир мотоциклда 56 киши бўлиб ҳаракатлана олишган.
Мавзуга оид
18:05
Электр энергиясининг суткалик истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди
20:58 / 24.11.2025
Чорбоғ йўлида мотоцикл ҳайдовчиси ЙТҲга учраб, вафот этди
11:09 / 03.11.2025
Скутер ва мотоциклларга “права”ни қандай олиш мумкин ва бу қанчага тушади?
22:03 / 15.09.2025