Фан-техника | 20:30 / 27.11.2017
10908
2 дақиқада ўқилади

Қўшимча қўллар ишлаб чиқилди (суратлар+видео)

Фото: youbionic.com

Италиялик Федерико Чиккаразе ва унинг Youbionic фирмаси ажойиб Double Hand қўлқопларини ихтиро қилди. Ноёб қурилма ўз эгасининг қўллари сонини ошириши мумкин. Қурилма корпуси 3D-босмадан чиққан, икки панжа  бошқаруви эса кўрсаткич ва номсиз бармоқларга юкланади. Таърифга кўра, янги гаджет имконият доирасини кенгайтиришга йўналтирилган. У қайсидир маънода  келажакка назар ташлашга ҳам ёрдам беради. 

Фото: youbionic.com

Қурилма арзон эмас, унинг нархи - 1799 евро. Харидор бундай салмоқли суммани тўлаб, турмуш сифатини яхшиловчи жиҳозни қўлга киритади. Бироқ ишлаб чиқарувчи унинг қай тариқа турмушни енгиллаштиришига аниқлик киритмаган. Youbionic'нинг ушбу маҳсулотига эътибор қаратган мутахассислар бу борада ҳазил қила бошлашди. Ҳазилкашларнинг тахминларига кўра, қўшимча қўллар билан клавиатурада тезроқ ҳарф териш мумкин. Шунингдек концертларда иккинчи қўлга қўлқопни кийиб, ҳаммадан баланд қарсак чалиш мумкин. Барларда бирйўла уч стаканни баравар ушлаш мумкин ва ҳоказо. 

Фото: youbionic.com
Фото: youbionic.com
Фото: youbionic.com
Фото: youbionic.com