17:15 / 28.11.2017
18124

АПЛда «Midweek». 14-тур учрашувлари ҳақида

Англия премьер-лигасида бу ҳафта «мидуик» кузатилмоқда. Декабрнинг ўта зич календарига сўнгги репетиция сифатида ҳафтанинг ўртасида ҳам чемпионати учрашувлари бўлиб ўтади. Tribuna.Uz дунёнинг энг оммабоп чемпионати 14-тур учрашувларига батафсил тўхталиб ўтди.

Лестер - Тоттенҳэм
Бошланиш вақти: 29 ноябрга ўтар кечаси, 00:45
Трансляция: Futbol TV, Матч! Футбол 2

Ўзаро ўйинлар
Икки жамоа премьер-лига доирасида 22 учрашув ўтказиб, уларнинг 9тасида «Лестер», 8тасида эса «Тоттенҳэм» ғалаба қозонган. 5та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. 

Қизиқарли фактлар
«Тоттенҳэм» Англия Премьер-Лигаси доирасидаги «Лестер» стадионида ўтказган сўнгги тўрт учрашувдан буён мағлубиятга учрамаган ва рақиблар дарвозасига 11та гол киритган (3ғалаба, 1дуранг).

«Лестер» ўз уйида АПЛ доирасида ўтказган сўнгги 8 учрашувда бор-йўғи 8 очко (2 ғалаба, 2 дуранг, 4 мағлубият).

Ҳарри Кейн АПЛдаги фаолияти давомида ҳеч бир жамоага «Лестер»га урганчалик кўп гол (10та) киритмаган.

Кейн икки жамоа ўртасидаги май ойида бўлиб ўтган сўнгги учрашувда 4 гол ва битта голли узатма муаллифи бўлган. Бу орқали у АПЛда битта учрашувда бешта ёки ундан кўп голда иштирок этган тўртинчи (Адебайор, Дефо ва Клинсманндан кейин) «Тоттенҳэм» футболчисига айланганди.

Уотофорд - Манчестер Юнайтед
Бошланиш вақти: 29 ноябрга ўтар кечаси, 01:00
Трансляция: Uzreport TV, Матч ТВ, Матч! Футбол 1

Ўзаро учрашувлар тарихи
«Уотфорд» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари АПЛ ташкил этилганидан буён бор-йўғи 8 марта ўзаро ўйинда майдонга тушишган. 7 учрашувда «Юнайтед»нинг қўли баланд келган бўлса, битта учрашувда «Уотфорд» ғалаба қозонган. Ўша учрашув ҳам ўтган мавсумнинг биринчи даврасидаги учрашувда кузатилган.

Қизиқарли фактлар
«Манчестер Юнайтед» 1996 йилнинг январидан буён илк марта АПЛ доирасидаги меҳмонда ўтказилган кетма-кет уч учрашувни мағлубиятсиз ўтказиши мумкин. Салкам 22 йилдан буён жамоа бу натижани уддалай олмайди.

«Вест Ҳэм» ва «Ньюкасл Юнайтед» устидан қозонилган ғалабалардан сўнг «Уотфорд» 2015 йилнинг декабридан буён илк марта кетма-кет учта премьер-лига учрашувида ғалаба қозониш имкониятига эга.

Жозе Моуриньо «Уотфорд»га қарши АПЛда ўтказган сўнгги 4 учрашувнинг учтасида ғалаба қозонган ва бир марта мағлубиятга учраган. Учта ғалабада ҳам унинг жамоаси ўз дарвозасидан бирорта тўп олиб чиқмаган.

«Уотфорд» ҳужумчиси Ришарлисон сўнгги 8 учрашув давомида 7та голда (4 гол, 3 голли узатма) иштирок этишга улгурди.

Ромелу Лукаку АПЛда 200-учрашувини ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Арсенал — Ҳаддерсфилд
Бошланиш вақти: 30 ноябрга ўтар кечаси, 00:45
Трансляция: Матч! Игра

Ўзаро учрашувлар тарихи
Икки жамоа премьер-лига ташкил қилинганидан буён илк марта учрашмоқда. Бунгача ҳали Англия чемпионати премьер-лига номини олмаган даврларда 1972 йилда бу икки жамоа сўнгги марта дуч келган ва ўша мавсумда икки учрашувда ҳам лондонликларнинг қўли баланд келганди. Икки жамоанинг энг яқин тарихдаги тўқнашуви 2011 йилда Англия кубогида кузатилган бўлиб, 2011 йил январида бўлиб ўтган учрашувда «Арсенал» 2:1 ҳисобида зафар қучган.

Қизиқарли фактлар

«Арсенал» кетма-кет 11 учрашувдан буён Премьер-лигадаги уй учрашувларида ғалаба қозонмоқда. Бу борада уларнинг энг яхши натижаси 13 ўйиндаги кетма-кет ғалаба саналади. Ўшанда 2005 йилнинг февралидан ноябрига қадар «Хайбери»да лондонликлар фақат ва фақат ғалаба қозонганди.

«Ҳаддерсфилд» «Эмирейтс»даги илк учрашувда ғалаба қозонган учинчи АПЛ («Вест Ҳэм» ва «Ҳалл Сити»дан сўнг) жамоасига айланиши мумкин.

Дэвид Вагнер шогирдлари шунингдек АПЛда дебют қилган мавсумидаёқ «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед»ни мағлубиятга учратган иккинчи жамоага айланиши мумкин. Сўнгги марта бу ишни 20 йил муқаддам «Сандерленд» 1996/97 йилги мавсумда уддалаганди.

Алексис Санчес АПЛга йўлланма олган жамоаларга қарши 18 учрашувда иштирок этиб 17 голда қатнашган (13 гол, 4 голли узатма).

Челси — Суонси
Бошланиш: 30 ноябрга ўтар кечаси, 00:45
Трансляция: Futbol TV, Матч! Футбол 1

Ўзаро учрашувлар тарихи

 

Икки жамоа АПЛ доирасида 12 учрашувда майдонга тушган бўлиб, 7 учрашувда «Челси»нинг қўли баланд келган бўлса, 4 учрашувда дуранг қайд этилган, битта учрашувда «Суонси» ғалаба қозонган.

Қизиқарли фактлар
«Челси» «Суонси»га қарши «Стэмфорд Бриж»да ўтказган 6 учрашувнинг бирортасида мағлубиятга учрамаган (5 ғалаба, 1 дуранг). Ягона дуранг ҳам Жозе Моуриньонинг ўта муваффақиятсиз (2015/16) мавсумига тўғри келган.

«Суонси» «Челси» «Стэмфорд Бриж»да мағлуб этган илк Уэльс жамоаси бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда Альваро Моратанинг бир ўзи (8 гол) АПЛда «Суонси»нинг жами голларидан (7та гол) кўпроқ тўп киритган.

«Челси»га тегишли бўлган учун бу учрашувда ўйнай олмайдиган «Суонси» ҳужумчиси Тэмми Абраҳам жорий мавсумда гол киритиш (4та), дарвозага зарба бериш (22та), аниқ зарбалар (8та) бўйича «Суонси»да энг яхши кўрсаткичга эга футболчи бўлиб турибди.

Манчестер Сити - Саутҳемптон
Бошланиш вақти: 30 ноябрга ўтар кечаси, 01:00
Трансляция: UzReport TV, Матч ТВ

Ўзаро учрашувлар тарихи
Иккала жамоа АПЛ доирасида 26 учрашув ўтказган бўлиб, уларнинг 13тасида «Манчестер Сити» жамоаси ғалаба қозонган. 6 учрашувда «Саутҳемптон» вакилларининг қўли баланд келган. 7 учрашувда эса ғолиб номи аниқланмаган.

Қизиқарли фактлар
«Саутҳемптон» АПЛга қайтиб, яна мунтазам иштирокини бошлаганидан буён (сўнгги олти учрашувдан буён) «Этиҳад»да ғалаба қозона олмайди. (1 дуранг, 5 мағлубият). Сўнгги марта жамоа «Сити» уйидан 2004 йилнинг баҳорида ғалаба қозонган.

«Манчестер Сити» ортда қолган 13 турдан сўнг 37 очко тўплаган ва бу борада АПЛ тарихида энг яхши старт олган жамоа бўлиб турибди.

Жорий мавсумда «Манчестер Сити» ўз уйида 24та гол киритишга муваффақ бўлди ва 2016/17 йилги мавсумнинг дастлабки 6 уй учрашувида киритган голларидан икки баравар кўпроқ гол киритишга муваффақ бўлди.

«Саутҳемптон» ҳужумчиси Чарли Остин АПЛ доирасидаги сўнгги 11 учрашувида ўйнаб, 8голда (7 гол, 1та голли пас) иштирок этди.

Серхио Агуэро «Саутҳемптон»га қарши сўнгги 6 учрашувда 3та гол ва 2та голли узатма муаллифи бўлган. Шунингдек у ўзи иштирок этган АПЛдаги кетма-кет 6 учрашувдан буён гол урмоқда ва бу даврда 8та тўпга муаллифлик қилди.

Сток Сити - Ливерпуль
Бошланиш вақти: 30 ноябрга ўтар кечаси, 01:00
Трансляция: Матч! Футбол 2

Ўзаро учрашувлар тарихи
Икки жамоа АПЛ доирасида ўзаро 18 марта тўқнаш келган бўлиб, 9 учрашувда «Ливерпуль», 4 учрашувда эса «Сток»нинг қўли баланд келган5 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган.

Қизиқарли фактлар

«Ливерпуль» «Сток Сити»га қарши премьер-лига доирасидаги сўнгги 8 учрашувнинг 7тасида ғалаба қозонган ва 1та ўйинда мағлуб бўлган. Ўшанда Стивен Жеррарднинг клуб билан хайрлашув учрашуви бўлганди ва «Сток» 6:1 ҳисобида «Ливерпуль»дан устун келган.

«Сток Сити» бош мураббийи Марк Ҳьюз «Ливерпуль»га қарши 13 учрашувда мағлубиятга учраган ва бу борада фақат «Челси»га қарши (16 мағлубият) ўйинларда кўпроқ ютқазган.

Чердан Шақири Премьер-лига доирасидаги сўнгги 6 учрашувда 2та гол ва 4 голли узатма муаллифи бўлди.

Филипп Коутиньо «Сток Сити»га қарши сўнгги икки учрашувида ҳам гол киритган. Бу сафар у кетма-кет учинчи учрашувда муваффақият қозониши мумкин. Бунгача Коутиньо фақат бир марта «КПР»га қарши кетма-кет уч учрашувда гол киритган.

Бошқа учрашувлар
Брайтон — Кристал Пэлас,
Бошланиш вақти: 29 ноябрга ўтар кечаси, 00:45
«Манчестер Сити»га қарши АПЛдаги дебют учрашувидаги мағлубиятдан сўнг «Брайтон» ўз уйида ўтказган бешта учрашувда ҳам мағлубиятга учрамади.

Вест Бромвич — Ньюкасл
Бошланиш вақти: 29 ноябрга ўтар кечаси, 01:00
«Вест Бромвич» «Ньюкасл»га қарши сўнгги ўз уйида ўтказган сўнгги 3 учрашувнинг 2тасида ғалаба қозонган. Сўнгги бор бу воқеа 2015 йилда кузатилган.
Борнмут — Бёрнли
Бошланиш вақти: 30 ноябрга ўтар кечаси, 00:45
«Бёрнли» меҳмонда ўтказган сўнгги 8 учрашувнинг 4тасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди ва жорий мавсумда меҳмонда жами 11 очко ишлашга улгурди.

Эвертон —Вест Ҳэм
Бошланиш вақти: 30 ноябрга ўтар кечаси, 01:00
«Эвертон» «Вест Ҳэм»га қарши сўнгги 18та АПЛ учрашувида фақат бир марта мағлубиятга учраган. 
Дэвид Мойес собиқ жамоаси «Эвертон»га қарши 4 марта ўйнаб барчасида ютқазган ва у АПЛда ҳеч қачон юта олмаган ягона жамоа бўлиб қолмоқда.

Азамат Муродов тайёрлади.

Top