16:53 / 29.11.2017
22502

«АҚШ Марказий Осиёдаги позицияларини йўқотмоқда»

Фото: AP

Қўшма Штатларнинг Марказий Осиёда ҳарбий жиҳатдан бўлиши «руслар таъсири» туфайли қисқарди. Бу ҳақда Европа парламенти тадқиқот марказининг ноябрь ойидаги ҳисоботида айтилади, деб хабар бермоқда RT.

«АҚШнинг Марказий Осиёда ҳарбий жиҳатдан бўлишининг кучсизланиши қисман Афғонистондаги амалиётлар кўламининг камайиши билан боғлиқ, бироқ асосий сабаб – минтақанинг Россия таъсири остига қайтишидир. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Россиянинг ҳарбий иттифоқдошлари саналади, Россия 2014 йилда Қирғизистонни АҚШ билан «Манас» авиабазасини ижарага бериш бўйича келишувни узайтирмасликка ишонтира олди, - дея таъкидланади ҳисоботда.

Европарламент таҳлил маркази мутахассисларининг хабар беришича, АҚШ Россияга Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо даражаси бўйича ҳам мағлуб бўлмоқда. Хусусан, 2016 йилда Қўшма Штатларнинг Марказий Осиё давлатлари умумий савдо ҳажмидаги улуши атиги 2,4 фоизни ташкил этган бўлса, Россиянинг минтақавий бозордаги улуши 18 фоизга тенг бўлди.

АҚШнинг роли пасайиши Вашингтоннинг минтақага миллиардлаб маблағ киритиши фонида рўй берди, улар Марказий Осиё давлатларига инвестициялар кўринишида кириб келмоқда.

«Қозоғистон, айниқса унинг иқтисодиёти нефть сектори Ўрта Осиёдаги Америка инвестицияларининг энг йирик объекти саналади. 2017 йил ҳолатига кўра, АҚШнинг бу давлатга тўғридан-тўғри сармоялари 25 млрд долларни ташкил этди. Натижада Қўшма Штатлар Қозоғистонда катталиги бўйича иккинчи хорижий инвесторга айланди. Бундан ташқари, АҚШдан сармоялар оқими тезлашди, ва уларнинг ҳажми 2017 йилнинг биринчи ярмида 2,3 млрд долларлик рекорд даражага ўсди», - дея таъкидланади ҳисоботда.

Top