Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Шимолий Корея етакчисини “касалманд кучук бола” деб атади
АҚШ президенти Дональд Трамп Миссури штатида солиқ ислоҳотларига бағишланган нутқида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни “касалманд кучук бола” деб атади.
Трамп солиқ ислоҳотларини АҚШ иқтисодиёти учун “ракета ёнилғиси” дея туриб, бирдан мавзуни ўзгартириб, Ким Чен Инни аввал атагандек “Кичик ракета-одам” деб, “Касалманд кучук бола” деб қўшиб қўйди.
29 ноябрь кечки вақт Шимолий Корея томондан 29 ноябрга ўтар кечаси баллистик ракета учирилгани юзасидан АҚШ, Япония ва Жанубий Корея ташаббуси билан БМТ хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши бошланди.
Шимолий Корея 2,5 ойлик сукутдан кейин навбатдаги баллистик ракетасини учирди. Пхеньян синов муваффақиятли ўтганини маълум қилиб, бундан буён АҚШнинг исталган нуқтасига ядровий заряд етказишга қодир воситага эгалигини айтган.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026
Politico: Трамп НАТО давлатларини “яхши” ва “ёмон”га ажратди
11:45 / 22.04.2026