08:58 / 30.11.2017
4667

Ургутда МФЙ учун янги бинолар фойдаланишга топширилди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкaт Мирзиёевнинг жорий йил 3 февралда қабул қилинган «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, жорий йилда Ургут туманида ҳам бир қатор фуқаролар йиғинлари ўз янги биноларига эга бўлди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллик байрами арафасида тумандаги 4та маҳалла «Жарқишлоқ», «Чумчуқли», «Сатанг» ва «Етти уйлик» маҳалла фуқаролар йиғини янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бинолар замонавий кўринишда бўлиб, маҳалла раиси, масъул котиб, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, маҳалла посбони, профилактика инспектори, нуронийлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлар учун алоҳида хоналар, мажлислар зали — жами 12 та хона мавжуд бўлиб, қурилиш ишлари ҳомийлар кўмагида ҳашар йўли билан амалга оширилди.

Йил якунига қадар тумандаги яна 6та — «Мирзақишлоқ»,  «Раҳматобод», «Тинчлик», «Нисбот», «Сариқтепа» ҳамда «Мўғол» маҳалла фуқаролар йиғинининг янги бинолари фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Top