Жаҳон | 20:17 / 01.12.2017
9406
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон бош вазири навбатдаги саммитда ўз мамлакатининг ШҲТга қўшилиши масаласини кўтарди

Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла ШҲТ ҳукуматлари раҳбарларидан келгуси йиғилиш кун тартибига Афғонистоннинг Ташкилотга қўшилиш масаласини киритишни сўради. 

"Биз ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлишдан манфаатдор эканимизни тасдиқлаймиз ва бу кейинги йиғилиш кун тартибига киритилишини сўраймиз", - деди Абдулла Абдулла ШҲТ ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг кенг таркибдаги йиғилишида.

Афғонистон бош вазирининг таъкидлашича, унинг мамлакати терроризмнинг барча кўринишлари билан курашни илгари сурмоқда.  

"Биз буни қатъият билан амалга оширяпмиз ва бу йўлда катта йўқотишларни бошдан кечиряпмиз, фуқароларимиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларимиз террорчиларнинг ҳудудимизга кирмаслиги учун астойидил ҳаракат қилишмоқда", - деди у. Абдулла Абдулла унинг мамлакати терроризмга қарши курашишда давом этишини ишонч билан таъкидлади ва бошқа давлатларни бу йўналишда ҳамкорлик қилишга чақирди. 

Бугунги кунда Афғонистон кузатувчи мақомига эга. 

Мавзуга оид