17:31 / 02.12.2017
44905

Сизнинг даҳо бўлишингизга ёрдам берувчи 33 та интернет сайти

Фото: Fotolia

Тадбиркор Томас Оппонг Medium порталида эълон қилган эслатмасида ўзининг ақлий салоҳиятини ривожлантирмоқчи бўлганлар учун 33 сайт манзилини жойлаштирди. Сиз уларнинг бир қисмидан фойдалансангиз ҳам ҳаётингизда ўзгаришлар бўлишини кўрасиз. 

Маълумки, интернет янги билимлар манбаси сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. Чунки Оксфорд профессорининг ёзган китобини излаб юриш шарт эмас, чунки айни шу мутахассис онлайн курсларни ташкил этган бўлиши мумкин. 

Бироқ таълим берувчи сайтлар сони кўпайиб бораётгани ҳам сезиларли муаммога айланган. Уларнинг ҳар бири ўнлаб ва ҳатто юзлаб курсларга эгалиги эътиборга олинса, фойдалиларини танлаш учун ҳам вақт талаб этилади. Қуйида тадбиркор ва блогер Томас Оппонг бу ташвишни енгиллаштиради. Фақатгина, бу сайтларнинг аксарияти инглиз тилидадир. 

BBC  Future  — замонавий дунё ҳақидаги мақолалар ва видеолар сайти

99U — Етакчилик, самарадорлик ва ўзини тарбия қилишга доир YouTube-саҳифаси

YouTube EDU  — Таълим видеоларини ўз ичига олган YouTube қисми

WikiWand  — «Википедия» сайтининг анча пухта ишланган интерфейси

The long read  (The Guardian) —The Guardian нашрининг ўйга толдирувчилар лавҳалар бўлими

TED — ўз тажрибаси билан ўртоқлашувчи илғор кишилар иштирокидаги видео

iTunes U — Етакчи университетларнинг маърузаларига бағишланган iTunes бўлими

Insightful Questions —Reddit ижтимоий тармоғининг интеллектуал муҳокамалар бўлими

Cerego — кишининг кучли ва заиф томонларига боғлиқ таълим бериш режасини ишлаб чиқувчи хизмат

University of the People — турли мутахассисликлар бўйича бепул курсларни тақдим этувчи онлайн-университет

Open Sesame — курсларни сотиш учун майдон

CreativeLive — ижодий мутахассисликлар бўйича жаҳон экспертларидан бепул курслар

Coursera — дунёнинг юзлаб машҳур университетларининг курсларига эга сайт

University of Reddit  — Reddit ижтимоий тармоғининг фойдаланувчилар ўз билимлари билан ўртоқлашадиган бўлими

Quora — бизнесдан комиксларгача бўлган турли хил саволларга жавоб топиш мумкин бўлган сайт

Digital Photography School — фотосуратга олишни ўргатишга бағишланган сайт

Umano — маъруза ва мақолалар ўқилган йирик аудиоёзувлар захираси

Peer 2 Peer University — очиқ таълим лойиҳаси

MIT Open CourseWare — Массачусетс технология института бепул курслари

Gibbon — таълим берувчи плей-листларни ташкил этувчи хизмат

Investopedia — инвестиция киритиш, молия бозорларидаги ўйинлар ва шахсий молияни таълим беради

Udacity — техник йўналишдаги онлайн-курслар

Mozilla Developer Network — веб-дастурловчилари учун ҳужжатлар

Future Learn — етакчи унивверситетлардан бепул онлайн дарслар

Google Scholar — илмий адабиётлар: китоблар, мақолалар, журналлар ва бошқа манбалардан қидириш

Brain Pump — ҳар куни нимадир янги нарса ўрганиш мумкин бўлган сайт

Mental Floss — турли соҳалардаги билим даражасини аниқлаш бўйича тестлар

Learnist — экспертлар томонидан танланган мавзулар билан таълим бериш

DataCamp — маълумотлар фани бўйича онлайн-туториаллар ва курслар

edX — турли университетларнинг онлайн-курслари

Highbrow — электрон почтага юбориладиган унча катта бўлмаган кунлик курслар

Coursmos — эътиборини тез-тез бошқа нарсаларга қаратадиганлар учун қисқа курслар

Platzi — дизайн, маркетинг ва дастурлаш бўйича онлайн-дарслар

Top